Жаҳон | 08:35 / 28.03.2017
6331
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла президенти валюта айирбошлашнинг янги тизими киритилишини эълон қилди

Фото: RIA

Венесуэла президенти Николас Мадуро 27 март куни кейинги ҳафтадан мамлакатда валюта айирбошлашнинг янги тизими киритилишини эълон қилди. Бу тизим Венесуэла пул бирлиги – боливарни конвертация қилишга имкон беради.

Венесуэлада боливарнинг долларга нисбатан бир нечта курси амал қилади: бир доллар расмий фиксирланган курс DIPRO бўйича 10 боливарни, DICOM тизими бўйича 706 боливарни, "қора бозор"да эса 3 минг боливарни ташкил қилади.  

"Валюта сотиш бўйича аукционлар ҳар ҳафта икки мартадан ўтказилади ва мен хусусий бизнесдан бунда ёрдам беришни, бу ерга ўз капиталини олиб келиб, инвестициялашни сўрайман. Бу боливарни конвертацияланувчи қилади", деб айтди Мадуро Expo Venezuela Potencia кўргазмаси ёпилишида.

Унинг айтишича, янги тизимдан барча корхоналар ва фуқаролар фойдалана оладилар. "Бу валютамиз қийматини барқарорлаштиришга, Майамидан жиноий доллар тизимини енгишга имкон беради, бу мамлакат ривожланиши учун конвертацияланувчи валютага йўл очади", деб айтган Мадуро.

Мавзуга оид