Жаҳон | 23:17 / 30.03.2017
4076
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла олий суди парламент ваколатларини ўз зиммасига олди

Фото: AP

Венесуэла олий суди мухолифат томондан назорат қилинувчи Миллий ассамблеядан (парламент) қонунчилик ҳокимияти ваколатларини ўз зиммасига олишини эълон қилди. Мамлакат олий суди тегишли ҳукмни 30 март куни чоп этди. 

"Миллий ассамблея томондан суд ҳокимиятига ҳурматсизлик қилиш ва ноқонуний қарорлар қабул қилиниши давом этар экан, ушбу суд идораси парламент мажбуриятлари бевосита идоранинг ўзи ёки у ҳуқуқий давлатни сақлаб қолиш учун яратадиган орган томондан амалга оширилишига кафолат беради", дейилган ҳукм матнида.

Ҳукмга кўра, суд ҳокимиятига ҳурматсизлик мамлакат парламенти олий суднинг 2015 йил декабрда Амасонас штати депутатлари сайланишининг ноқонуний деб тан олиниши талабини бажармаганидан иборат.  

Мухолиф "Демократик бирдамлик блоки" 2015 йил декабрда парламент сайловларида ғолиб бўлгандан кейин Венесуэла сиёсий инқирозни бошдан кечирмоқда.  

Мавзуга оид