Light | 23:11 / 03.04.2017
48557
1 дақиқада ўқилади

Қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам берувчи маҳсулот номи маълум

Афсуски, сўнгги вақтларда қандли диабет касаллиги борган сари кўпайиб бормоқда. Бу касалликка дучор бўлганлар сони ошиб бормоқда. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида фойдали маълумот берилди.

Парҳезшунослар анчадан бери қисман бўлса-да, инсулин ўрнини босиши, қондаги қанд миқдорини мустақил равишда тушириши   мумкин бўлган маҳсулотни излашмоқда. Маълум бўлишича, ёнғоқларнинг барча турлари бу касаллик билан курашишда яқиндан ёрдам берар экан. 

Мисол учун, хандон писта тўрт ой давомида истеъмол қилинса, организм ҳужайралари инсулинга кўпроқ мойил бўлар экан.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бодом ёрдамида организмга тўқлик ҳиссини бахш этиш мумкин. Бундай ёнғоқ турини ҳар куни истеъмол қилиш қоннинг умумий таҳлилини сезиларли даражада яхшилайди. 

Мавзуга оид