Иқтисодиёт | 11:51 / 05.04.2017
5086
1 дақиқада ўқилади

Petrobras газ тақсимлаш бўлимининг 90 фоизини сотиб юборди

Бразилиянинг Petrobras нефть компанияси ўзининг Nova Transportadora do Sudeste газ тақсимлаш бўлимининг 90 фоизини инвесторлар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, Petrobras ушбу битим амалга оширилгач, 4,23 млрд доллар олади ва беш йил мобайнида яна 850 млн доллар олиши мумкин бўлади. 

«Petrobras NTS бўлимидан амалдаги шартномалар бўйича газ етказиб беришни давом эттиради», — дея аниқлик киритишган компанияда. 

Аввалроқ, «Роснефть» Petrobras активларини харид қилишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Мавзуга оид