Фан-техника | 16:42 / 10.04.2017
11497
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон товар хомашё биржаси ахборот портали янгиланди

“ЎзРТХБ” АЖ www.uzex.uz – махсус ахборот порталини янгиланган нашрини синов тартибида ишга туширди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" матбуот хизмати хабар берди

Портални модернизациялашдан кўзланган мақсад “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида биржа маълумотларидан фойдаланишни енгиллаштириш, электрон савдолар очиқ-ойдинлиги ошириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат бўлди.
 
Веб-сайтнинг янги дизайни негизини фойдаланиш учун қулайлик, корпоратив услуб, янги функциялар ва электрон тижорат соҳасидаги сўнгги трендлар эгалади. Порталнинг янги воситалари энг кўп фойдаланиладиган ресурслар ва биржанинг асосий кўрсаткичлар кўринишини максимал даражада соддалаштиришди. Хусусан, янги ахборот баннерлар, биржа нархларининг интерактив графиклари, савдо платформаларнинг янги гистограммаси, биржанинг ҳудудий филиалларининг интерактив харитаси жорий этилди. Порталнинг бош саҳифаси орқали биржанинг савдо секциялари ва интерактив хизмаларига ўтиш, биржа товарлари учун график асосида таҳлиларни ўтказиш, янгиликлар ва сўнгги ўзгаришлар билан танишиб чиқиш мумкин.
 
Янги ҳисоблаш усулида ўзгартирилган UZEX индексининг янги сервиси алоҳида эътиборга лойиқ. Порталнинг янги нашрида 6 та UZEX индекслари мавжуд бўлиб, улар ўз ичига ёқилғи, қора металл, рангли метаал, кимё ва нефть кимё саноатлари, ҳамда қурилиш моллари ва қайта ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олган. Мазкур функция “ЎзРТХБ” АЖ товар бозорларининг маълум сегменти конъюнктурасидаги ўзгаришларни кузатиб бориш имконини беради.
 
Акциядорлар ва инвесторлар учун мўлжалланган маълумотлар порталнинг янги саҳифаси “Корпоратив бошқарув” бўлимига ўтказилди. Бундан ташқари порталнинг фотогалерея, видеоматериаллар, мулоқот учун, шахсий кабинет, савол-жавоблар, ижтимоий сўров, фойдали ҳаволалар ва қидириш функцияси оптималлаштирилди.

Мавзуга оид