Яна ёнғин, яна қурбонлар. Бу сафар Жиззах
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи Р.Саидакбаров уйида электр симидаги қисқа туташув оқибатида ёнғин чиққан. Энг аянчлиси, ёнғин оқибатида икки мурғаккина бола ҳалок бўлган.
"Ёнғин оқибатида уй томининг конструкциялари ва 24 квадрат метр майдондаги мулк ёниб кетган. Ёнғинни ўчириш вақтида тутун ичида қолган хонадан уй эгалари томонидан уй эгасининг набиралари – 2014 йилда туғилган Б.Солиев ва 2016 йилда туғилган М.Солиев олиб чиқилган. Болаларга кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, улар ёнғин оқибатида заҳарланиб, шифохонага етмай, йўлда вафот этганлар", деб маълум қилди ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ "Қўқоншаҳаргаз» томонидан газ билан таъминланувчи Данғара тумани ҳудудидаги Ойдин кўчаси, 78-уйда 18 март куни рўй берган газ портлашидан сўнг танаси куйган ака-укалар ҳақида хабар берилган эди.
Тиббиёт вакилларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, 25 март куни 20 ёшли Абу Бакр Шералиев танасининг қаттиқ куйиши оқибатида вафот этган. Орадан икки кун ўтгач, 27 март куни Абу Бакрнинг 22 ёшли акаси Билол Шералиев ҳам оламдан ўтганди.
Мавзуга оид
15:06 / 28.12.2024
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
20:36 / 24.12.2024
Эйфел минорасида ёнғин содир бўлди
13:18 / 24.12.2024