Ўзбекистон | 13:57 / 14.04.2017
11014
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Душанбе ҳокими Рустам Имомали билан учрашди

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали билан учрашди. Бу ҳақда 1news.uz хабар бермоқда.

Томонлар учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси ва Душанбе шаҳри ўртасидаги турли йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик даражасини оширишдан манфаатдор эканликларини билдирган. Учрашувда Тошкент ва Душанбе ўртасида авиарейснинг йўлга қўйилгани ва Душанбе шаҳрида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши қайд этилди.

Маълумотларга кўра, томонлар шунингдек машинасозлик, енгил саноат, маиший ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар очиш масаласини ҳам кўриб чиққан.

Мавзуга оид