Жаҳон | 17:46 / 18.04.2017
24014
1 дақиқада ўқилади

Аброр Азимов Петербург теракти ташкилотчиси бўлганини тан олди

17 апрель куни Санкт-Петербург метросидаги портлашни ташкил этишда гумон қилиниб қўлга олинган Аброр Азимов ўзига қўйилган айбловларни тан олган. Бу ҳақда Москва шаҳар Басман судида иштирок этган Азимовнинг адвокати Армен Задоянга асосланиб РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

Адвокат жараён тафсилотларини келтирмаган.

Тез орада Азимов устидан суд жараёни бошланиши кутилмоқда.

ФХХ маълумотларига кўра, 1990 йилда туғилган Азимов худкуш террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган. 

Тергов жараёнида аниқланишича, Азимов 2013 йилнинг 25 майида Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилганди.

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида ушланган Азимов ҳақида янги маълумотлар берилди

Мавзуга оид