Жамият | 18:06 / 18.04.2017
34993
3 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари тут дарахти кўчатларини экишнинг янги усулини ихтиро қилишди

Тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғи ҳисобланса, унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан инсон саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳодир. Тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тарихий манбаларга кўра 5000 йил илгари Хитойда тарқалган. Асрлар давомида халқ селекцияси тамонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари яратилиб, ҳозирги пайтда ҳам ўстирилмоқда. 

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти олимлари тут дарахти кўчатларини экишнинг янги усулини ихтиро қилдилар. Мазкур усул қишлоқ хўжалиги, хусусан пиллачилик, чунончи тут дарахти кўчатларини экишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Олимлар олдидаги асосий мақсад тут дарахти барглари озуқа учун кесилганидан кейин уларнинг тўйимлилиги ва озуқавий сифатларини ошириш йўли билан пилла ҳосилдорлигини оширишдан иборатдир

Институт агрономлари 80 грамм уруғ қададилар. 6 кундан сўнг пиллалар жонлана бошланади. Бундан билиш мумкинки, пилаларни озуқлантириш учун тут дарахти барглари зарур. Эрта хосил берувчи ва пиллалар учун фойдали хисобланган тут барглари озуқ учун шай.

Институтда бугунги кунда Жарариқ 4 навли тут дарахти етиштирилмоқда. Бу дарахт йилда 3 маротаба ҳосил беради. Тадқиқотчилар янги навли тут дарахтини парвариш қилмоқдалар. Маълумотларига кўра у йилда 4-5 маротаба ҳосил бериши мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2016 йилда Фарғона вилоятида 2630 тонна  пилла ҳосил олинган. Бу йилги натижалар ҳам ўтган йилгидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Сабаби, бу йил кўпроқ хосил олинувчи тут дарахтлари етиштирилмоқда. Қолаверса хорижлик мутахассисларни билан ҳамкорлик ўз ўрнида натижа бермоқда.    

Озуқа базасининг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

Мавзуга оид