Ака-ука Азимовга Россия фуқаролиги бериш ҳақидаги қарор бекор қилинди
Россия ички ишлар вазири Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиларидан бири бўлгани тахмин қилинаётган Аброр Азимовга Россия фуқаролигини бериш ҳақидаги қарорни бекор қилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.
Худди шундай қарор Аброрнинг укаси Акромга нисбатан ҳам қабул қилинган. Терговнинг тахминича, Акром терактни тайёрлашда ишлатилган пулларни жўнатиш ҳамда халқаро террорчилар билан алоқани ташкиллаштиришда ёрдам берган.
Фуқаролик бермаслик ҳақидаги қарорга Пермь шаҳридаги Свердловск тумани судининг Азимовлар отаси фуқаролик бериш илтимосида ёлғон маълумотларни берганини аниқлагани асос бўлган.
3 апрелда Санкт-Петербург метроси поездида портлаш содир этилган. Теракт оқибатида 16 киши, жумладан терактни ижро этган террорчи-худкуш Акбаржон Жалилов ҳалок бўлган.
Ушбу ҳужумни содир этишда гумон қилиниб бир неча киши, жумладан унинг ташкилотчиси, қирғизистонлик Аброр Азимов ва унинг укаси Акром Азимов ҳибсга олинган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников махсус хизматлар теракт буюртмачиси шахсини ўрнатишганини айтган, бироқ ҳозирча унинг номи маълум қилинмаяпти.
Мавзуга оид
07:50
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
23:04 / 25.12.2024
Россияда 20 йил олдин бедарак йўқолган журналистнинг қолдиқлари топилди. Уни милиция полковниги ўлдиргани маълум бўлди
13:27 / 25.12.2024
Магдебургдаги фожиа: ҳужум қилган шахс машинасида васиятнома топилди
00:30 / 25.12.2024