Жаҳон | 14:38 / 29.04.2017
8374
1 дақиқада ўқилади

Берлускони ўз уйида йиқилиб тушди ва бошидан жароҳат олди

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Портофино курорт шаҳридаги ўз уйида йиқилиб тушди. Бунинг оқибатида у бошидан жароҳат олди, деб хабар бермоқда Ansa.

Италия агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса 29 апрелга ўтар кечаси юз берган. 80 ёшли сиёсатчи гилам четига қоқилиб кетиб, йиқилган ва бошидан жароҳат олган.

Берлусконининг даволовчи шифокори Альберто Дзангриллонинг айтишича, гап унча жиддий бўлмаган жароҳат ҳақида бормоқда. «Жиддий ҳеч нарса йўқ», - дея таъкидлаб ўтган у.

Берлускони Милан шаҳридаги хусусий клиникалардан бирига олиб кетилди.

 

Мавзуга оид