Жамият | 15:42 / 29.04.2017
46113
1 дақиқада ўқилади

Daewoo Nexia йўл ўртасида қазилган ўрага тиқилиб қолди (Видео)

Маълумки, Ҳолливуднинг кўплаб жангари кинофильмларида қуйидагига ўхшаш ҳолатлар кўп такрорланади: автомобиль шаҳар бўйлаб катта тезликда ҳаракатланар экан, кутилмаганда ёпиқ ёки қурилиш ишлари олиб борилаётган йўлга бурилиб, ҳали барпо қилинмаган кўприклар ва чуқурлардан талофат кўрмай ўтиб кетади. Бироқ, қозоғистондик ҳайдовчи шундай оддий трюкни бажариш асносида ҳаёт билан видолашишига бир баҳя қолди. 

Колёса.kz сайтининг ёзишича, йўл-транспорт ҳодисаси Бейнеу — Сай-Отес йўлининг 405 километрида содир бўлган. “Казавтожол” ширкатига кўра, йўлнинг ушбу қисми таъмирланаётганлиги сабабли ёпиб қўйилган, тегишли йўл белгилари ва тўсиқлар ўрнатилган. Барча транспорт воситалари шу ҳудудни айланиб ўтган. Аммо “Нексия” ҳайдовчиси тақиқларга ишонқирамаган шекилли… таваккалчилиги қимматга тушди.

Фалокат вақтида машинада икки киши бўлгани хабар қилинган. Шифокорлар бирининг аҳволи оғир эканини айтишган. 

Мавзуга оид