Спорт | 20:07 / 06.05.2017
20390
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон боксчилари илк олтин медални қўлга киритишди

Фото:Данияра Майлыбаева

Тошкентда поёнига етиб бораётган Бокс бўйича Осиё чемпионати -91 кг вазн тоифасида финал жанги ҳам ниҳоясига етди. Шу билан бугунги баҳслар якунланди. Мусобақанинг ушбу вазн тоифасида олтин медали учун рингга қозоғистонлик тажрибали боксчи Василий Левит ҳамда ҳиндистонлик Сумит Сангванлар чиқиб келишди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, қозоғистонлик Левит рақибини мағлуб этди ва жамоасининг биринчи олтин медалини қўлга киритди. 

Айтиш жоизки, Қозоғистоннинг яна икки нафар боксчиси Аблаихон Жуссупов ҳамда Камшибек Кункабаев олтин медал учун ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалоловларга қарши рингга кўтарилишади. 

Мавзуга оид