Жаҳон | 16:40 / 07.05.2017
13061
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари Ироқ шимолида америкаликлар базасига ҳужум қилди

Фото: Reuters

ИШИД жангарилари томонидан Ироқ шимолидаги америкаликлар ҳарбий базасига (K10) ҳужум қилиниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Террорчи худкуш ҳужуми оқибатида 6 киши жароҳатланган.

Агентлик маълумотига кўра, икки худкуш ўзини портлатган. Яна 3 террорчи курдларнинг пешмерга гуруҳи базаси қилинган ҳужум вақтида отиб ташланган.

Ҳарбийларнинг айтишича, жангарилар ўзларини сездирмаслик учун пешмерглар каби кийинган ва соқолларини олганди. 

Мавзуга оид