Жаҳон | 19:00 / 15.05.2017
17477
2 дақиқада ўқилади

«Бир макон – бир йўл» форуми иштирокчилари протекционизмга қарши чиқишди

Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон – бир йўл” форуми иштирокчилари савдо протекционизмининг (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган иқдисодий сиёсати) исталган шаклига қарши чиқмоқда, жумладан ташаббуснинг ўзи доирасида ҳам. Бу ҳақда форум якуни бўйича қилинган қўшма баёнотда айтилди.

"Биз очиқ иқтисодиётни қуриш, эркин ва инклюзив савдони таъминлашга содиқлигимизни тасдиқлаймиз, протекционизмнинг исталган шакли, жумладан “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида ҳам қарши чиқмоқдамиз", - дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Пекинда 14-15 май кунлари “Бир макон – бир йўл” стратегияси доирасида халқаро ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги форум бўлиб ўтди. Унда 29 давлатнинг раҳбарлари ва бош вазирлари иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти «Бир макон — бир йўл» халқаро форуми доирасида ўтказилган доира стол атрофидаги учрашувда нутқ сўзлагани ҳақида хабар бергандик. 

Мавзуга оид