Жаҳон | 08:34 / 16.05.2017
8019
2 дақиқада ўқилади

Марказий Африка Республикасида мингга яқин мусулмон қутқариб қолинди

Фото: Reuters

Марказий Африка Республикасидаги Бангасу шаҳрида БМТ миссияси ходимлари шаҳарни эгаллаб олган жангари христианлардан масжидда яшириниб олган мингга яқин мусулмонни у ердан олиб чиқишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳақда миссиянинг расмий вакили Эрве Верхузел маълум қилди.

13 майга ўтар кечаси юзлаб қуролланган жангарилар Бангасуга ҳужум қилишган. Бу ҳужум оқибатида 30 га яқин одам, жумладан марокашлик тинчликпарвар аскар ҳалок бўлган. Шаҳарда яшовчи мусулмонлар қирғиндан сақланиб қолиш мақсадида масжид ва "Чегара билмас шифокорлар" гуманитар ташкилоти шифохонасига яшириниб олишган.

Мусулмонлар жангарилардан бир неча кун масжидда яширинишларига тўғри келган. Яқинда масжиддан охирги 250 киши олиб чиқилди ва у ерда ҳеч ким қолмаган. Биринчи бўлиб аёллар ва болалар олиб чиқилган. Одамларни эвакуация қилиш вақтида тинчликпарвар кучларга христианларнинг қуролланган милицияси "Анти-балака" отрядларига қарши қурол ишлатишларига тўғри келган, уларни ҳаводан вертолёт қўллаб турган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Мавзуга оид