Фан-техника | 18:42 / 19.05.2017
8449
2 дақиқада ўқилади

Toyota Япония учун янги Camry машинасини намойиш қилди

Фото: autoblog.com

Япониянинг Toyota компанияси маҳаллий бозор учун мўлжалланган янги авлод Camry автомобилини намойиш этди. Айтиш жоизки, янги машинанинг Америка ва Осиё бозори учун намуналари ташқи дизайни борасида бир-биридан кескин фарқланса, Япония учун ишлаб чиқарилгани АҚШ бозорига тақдим этилганига жуда ўхшайди. 

Седан ташқи кўринишдан обвесларидаги айрим бўртма чизиқлари билан фарқланади, холос. Шу билан бирга, Япония бозорида бамперлар ягона намунада тақдим этилади. Радиатр қафаси кенг бўлади. Бу шу билан изоҳланмоқдаки, Японияда аввалги моделда бўлгани каби фақат гибридли Camry тақдим этилади. 

Машина салонида, албатта, бошқача мултимедиа тизими ва иқлим назоратини кўриш мумкин. 

Америка бозорига мўлжалланган Toyota Camry 2017 йил бошида тақдим этилганди. У янги TNGA платформасига ва уч хил: 3.5 (6 цилиндрли, V шаклли), 2.5 (4 цилиндрли, қаторли) ҳамда 2,5 литрли агрегат асосли гибрид моторга эга. 

Тюнинг қилинган Camry. Modellista ателеси маҳсулотини Toyota дилерларига буюртма бериш мумкин

Анъанавий двигателлар янги 8 босқичли АУҚ билан ҳаракатланади. Гибридли намунаси вариатор билан жиҳозланади. 

Яа бир тюнинг қилинган Camry. TRD ателеси маҳсулотини ҳам дилерларга буюртма қилиш мумкин

Фото: autoblog.com

Мавзуга оид