Жамият | 19:53 / 22.05.2017
10311
1 дақиқада ўқилади

Ибица аэропортидаги чиқиндилар уюми (суратлар)

Фото: Twitter.com/@hartworx

Тозалаш хизмати ходимлари KLE компанияси бир неча ой кетма-кет баъзи ходимлари маошини тўлиқ бермаётгани муносабати билан исён кўтарди.

Аэропортда олти кун давомида тозалаш ишлари олиб борилмади, бу вақт ичида терминалларда урналарга сиғмайдиган даражада минглаб бўш шишалар тўпланиб қолди, аксарият ҳожатхоналар эса хизмат кўрсатмади. Фаррошлар бино ёнида йўловчилардан садақа сўраб, норозилик акциясини ўтказишди. 

Испания аэропортларининг ягона оператори бошқа компания билан шартнома тузди. Чиқиндилардан тозалаш ишлари яқин орада бошланиши кутилмоқда.

@blackmadonnachi
@tristram_margison
@_.mar._.co
@volpinaus
@peytonsmusic
@carlesbonnin
@dreywonlucas

Мавзуга оид