Фан-техника | 13:46 / 23.05.2017
6127
1 дақиқада ўқилади

Го бўйича жаҳон чемпиони AlphaGo сунъий интеллектига мағлуб бўлди

Фото: Reuters

Кэ Цзе го (вэйци хитой шашкалари) бўйича жаҳон чемпионатида AlphaGo компьютер дастуридаги биринчи ўйинда мағлуб бўлди. Sina портали шу ҳақида хабар берди. 

Спортчи ва сунъий интеллект ўртасидаги навбатдаги ўйинлар 25- ва 27-майда ўтказилиши режалаштирилган.

2016 йилнинг май ойида го бўйича Жанубий Корея чемпиони Ли Се Дол ва AlphaGo дастури ўртасида мукофот пули 1 миллион долларни ташкил қилган ўйинлар серияси ўтказилган. Ўшанда беш раунддан тўрттасида сунъий интеллект ғолиб бўлган эди. Корея Республикасининг Го ассоциацияси Google DeepMind компанияси томонидан ишлаб чиқилган AlphaGo компьютер дастурига энг юқори тўққизинчи дан даражасини берди. 

Го 3 минг йиллик тарихга эга. Дунёда 40 миллиондан зиёд киши шу ўйинга қизиқади. Ўйин тахтасидаги комбинациялар сони 170-босқичда 10 тагача етади.

Мавзуга оид