Фан-техника | 13:58 / 26.05.2017
4912
2 дақиқада ўқилади

AlphaGo дастури го бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Hi-News

Го ўйини бўйича расмий чемпионат ўтказилмади, лекин бу сафар алгоритм го бўйича дунёнинг энг яхши ўйинчиси Кэ Цзени ярим очкога мағлуб қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Hi-News хабар берди. 

Google Deep Mind раҳбари Демис Хассабиснинг сўзларига кўра, бу сафар AlphaGo ўйиннинг бошидаёқ етакчиликни қўлга киритишга йўналтириб дастурлаштирилди, аммо дастур созламалари сунъий интеллект ўйинининг бошқа вариантларини ҳам кўзда тутади. Масалан, уни очколар бўйича фарқни оширишга йўналтириб дастурлаш ҳам мумкин.

Мусобақа давомида Кэ Цзе бир ўйинда бир неча маротаба дастурдан ўзиб кетди, лекин бироз вақт ўтиб, AlphaGo чемпионни яна ортда қолдира бошлади, зеро сунъий интеллект ўйин бошиданоқ ғалабага дастурлаштирилган. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам очколар ўртасидаги фарқ у қадар катта бўлмаган. 

Яқин вақт ичида го бўйича яна икки ўйин ўтказилади, уларда одамлардан ташқари сунъий интеллект ҳам иштирок этади. Маълумки, ўйинлардан бири давомида дастур бирйўла беш ўйинчи билан беллашади. 

AlphaGo'нинг янги версияси яқиндагина хитой сайтларида 60 ўйинчини мағлуб қилган версиясига нисбатан янада яхшиланди. 

Мавзуга оид