Жаҳон | 19:40 / 26.05.2017
5874
1 дақиқада ўқилади
Трамп ва Абэ КХДРга қарши санкцияларни кескинлаштиришга келишиб олди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ Италиядаги G7 саммити доирасида ядровий дастурини ривожлантиришда давом этаётгани туфайли Шимолий Кореяга қарши санкцияларни қатъийлаштиришга келишиб олган. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб Reuters агентлиги хабар тарқатди.
«Президент Трамп ва бош вазир Абэ Шимолий Корея ва бу давлатнинг ядровий дастурини қўллаб-қувватлаётган компанияларга қарши санкцияларни кескинлаштиришда ҳамкорлик қилишга келишиб олди», — дейилган Оқ уй маълумотида.
Қайд этилишича, Вашингтон ва Токио «КХДРга қарши ҳимояланиш» мақсадида ўз мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича келишувга эришган.
Мавзуга оид
21:16 / 26.12.2024
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатлари бўлишни таклиф қилди
14:17 / 26.12.2024
ОАВ: Трамп Панама каналини олишга жиддий қарор қилган
18:52 / 25.12.2024
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
18:22 / 25.12.2024