Жамият | 19:14 / 30.05.2017
8007
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 4 килограммдан ортиқ марихуанани сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида шу туманда яшовчи, М.Н. ва А.А.лар 4 кг. 150 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини 700.000 сўмга сотаётганларида ушландилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Ҳозирги кунда ушбу гиёҳванд модданинг манбасини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид