Жамият | 18:58 / 02.06.2017
12577
1 дақиқада ўқилади
Мэрилин Монронинг сўнгги кунлари ўтган уй 7,25 миллион долларга сотилди
Американинг машҳур актрисаси Мэрилин Монронинг сўнгги кунлари ўтган кошона 7,25 миллион долларга сотилди. Бу ҳақида Los Angeles Business Journal хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Лос-Анжелеснинг Брентвуд туманида жойлашган кошона 1929 йилда қурилган. Бу уйда Монро ўз ҳаётининг сўнгги кунларини ўтказган ва 1962 йилда ҳаётдан кўз юмган.
Маълумотларда таъкидланишича, харидор ўн кунга қолмай топилган ва кўчмас мулк учун унинг бошланғич нархидан 350 минг доллар кўп пул тўлаган.
Мавзуга оид
10:15 / 24.12.2024
Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди
10:34 / 05.12.2024
Ҳокимлик балансидаги ордерли уйни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024