Жамият | 18:50 / 02.06.2017
40133
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳайвонот боғи узоқ кутилган хурсандчилиги билан бўлишди (суратлар)

2017 йилнинг 1 июни - Болаларни ҳимоя қилиш куни Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғи учун икки карра байрам бўлди. Ниҳоят, узоқ кутилган воқеа рўй берди - оққуш болалади. Ҳайвонот боғи маъмурияти ўз сайтида шу ҳақида хабар берди

Бу Тошкент ҳайвонот боғида оққушларни кўпайтиришнинг биринчи муваффақиятли тажрибасидир. Бундан аввалги уринишларнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган эди. 

Оққушлар жуфтлиги учун махсус катта ҳовузли алоҳида катак тақдим этилди. Оққуш авлодини кўпайтириш илинжида "Сувда сузувчилар" бўлими ходимлари ўз қўллари билан ёғоч уйча қуришди, бу қушларга маъқул келди. 

"Болажонларнинг байрами кунида биз катта қувонч ва фахр билан митти момиқчаларнинг суратларини тақдим этамиз", - дейилади ҳайвонот боғи сайтида.

Мавзуга оид