Трамп Лондон терактидан кейин: Мамлакатга киришга тақиқловлар керак!
Лондондаги ҳужумлар сериясидан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп қатъий чоралар кўришга чақирди. У ўз Twitter'ида қуйидаги мазмунда ёзув қолдирди:
"Биз ақлли, сергак ва қатъий бўлишимиз керак. Бизга ўз ҳуқуқларимизни қайтаришимиз учун судлар керак. Қўшимча хавфсизлик чораси сифатида мамлакатга киришга тақиқловлар керак!", - деб ёзди Оқ уй раҳбари.
3 июнь, шанба куни кечқурун номаълум кимсалар юк машинасида катта тезликда Лондон кўпригида йўловчиларни босиб кетишган. Шундан сўнг улар яқин орадаги Боро бозорига бориб, автомобилдан чиқиб, овчи пичоқлар билан йўловчиларга ҳужум қилишган.
Полиция мазкур воқеани расман теракт деб тан олди. Лондоннинг тероризмга қарши кураш бўлими раҳбари Марк Роулининг айтишича, ҳужумчилар 3 нафар бўлган ва уларнинг бари йўқ қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 7 нафарни ташкил қилган, 50 га яқин киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
13:27 / 25.12.2024
Магдебургдаги фожиа: ҳужум қилган шахс машинасида васиятнома топилди
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
17:33 / 02.12.2024