Жаҳон | 11:40 / 05.06.2017
7606
1 дақиқада ўқилади

БАА миллий авиакомпанияси Қатарга барча рейсларни тўхтатди

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways миллий авиакомпанияси Қатарга бўлган барча рейсларини тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Etihad Airways’нинг Қатарга сўнгги самолёти маҳаллий вақт билан соат 2.45 да парвоз қилади.

Маълум бўлишича, бундай қарор БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узганидан сўнг қабул қилинган.

Аввалроқ Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари минтақани беқарорлаштираётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид