Жаҳон | 11:00 / 07.06.2017
13843
1 дақиқада ўқилади

БАА бош прокурори: Қатарга раҳми келган фуқаролар 15 йилга қамалиши мумкин

Фото: РИА "Новости"

Бирлашган Араб Амирликлари бош прокурори Ҳамад Саиф ал-Шамсининг айтишича, интернетда Қатарга раҳми келганини билдирган ёки БААнинг қўшни давлатга нисбатан позициясини танқид қилган фуқаролар жазоланиши мумкин.

Al Arabia’нинг хабар беришича, ижтимоий тармоқларда Қатарга нисбатан ижобий туйғуларини ёки раҳми келганини билдирганлар уч йилдан 15 йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши ва тахминан 150 минг АҚШ долларилик жаримага тортилиши мумкин.

Бош прокурор Ҳамад Саиф ал-Шамси бундан аввал ҳам ижтимоий тармоқларда Қатарга нисбатан ижобий фикрни билдириш эндиликда жиноят эканини маълум қилганди.

Мавзуга оид