Қатар можаросига киберҳужум сабаб бўлгани тасдиқланди
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Қатар амири номидан маҳаллий янгиликлар агентлиги сайтида жойлаштирилган ва дипломатик можарога олиб келган баёнот хакерлар томонидан қўйилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Қатар ТИВга асосан хабар берди.
"Тергов гуруҳининг тасдиқлашича, ноқонуний ҳаракатлар юқори технологиялар ва инновацион услублардан фойдаланган ҳолда Қатар янгиликлар агентлиги сайтидаги камчилик орқали амалга оширилган", - дея Қатар ТИВ баёнотидан иқтибос келтиради Рейтер.
Вазирлик баёнотида киберҳужум ортида ким турганига ойдинлик киритилмаган.
Қатар ва унинг қўшнилари ўртасидаги можаро Ар-Риёддаги Форс кўрфази давлатлари ва АҚШ саммитидан бир ҳафта ўтиб рўй берди. Қатар янгиликлар агентлиги мамлакат амири номидан нутқ жойлаштирди. Унда эса Эрон билан муносабатларни яхшилаш фикри баён этилган. Кейинчалик Қатар ТИВ расмий вакили агентлик сайти бузиб кирилгани ва амир номидан нутқ хакерлар томонидан эълон қилингани ҳамда Қатар етакчисига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Бироқ Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн бу раддияни ишончсиз, деб топишди ҳамда Эрон билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги сўзлар айнан амирга тегишли эканини иддао қилишмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:05 / 20.12.2024
Украина давлат реестрлари РФдан кенг кўламли киберҳужумга учради
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024