Жаҳон | 08:02 / 09.06.2017
15936
1 дақиқада ўқилади

Тўрт араб давлати террорчилик рўйхатларига бир нечта ташкилотларни киритди

Фото: Reuters

Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн террорчиликни молиялаштириш ва Қатардан кўмак олганлик учун 59 киши ва 12 та ташкилотни террорчилик рўйхатларига киритдилар.

Рўйхатга асосан Қатар ва Миср фуқаролари киритилган. Улар орасида йирик тадбиркорлар ва сиёсатчилар, жумладан Қатар қироллик сулоласининг вакили ва собиқ бош вазир Абдуллоҳ бин Ҳалифа Ол Соний, Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи президенти ва "Мусулмон биродарлар" ҳаракати етакчиси Абдуллоҳ Юсуф ал-Кардавий ҳам бор.

Шунингдек, рўйхатга Қатар, Ливия ва Баҳрайнда ишловчи ташкилотлар киритилган. Улар орасида Apple компаниясининг Доҳадаги бўлими ҳамда бир қатор хайрия ташкилотлари бор.

Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср 5 июнда Доҳани террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорсизлаштиришда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Кейинроқ бу давлатлар қаторига яна 5 та давлат қўшилган.

Мавзуга оид