Нигер Қатардан элчисини чақиртириб олди
Нигер Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узган бир қатор араб давлатлари билан бирдамлиги сифатида Қатардан ўз элчисини чақиртириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
5 июнда Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Яман, Ливиянинг муваққат ҳукумати, Мальдив Республикаси ва Маврикий Республикаси Қатар билан дипломатик алоқаларни узишларини маълум қилгандилар. Кейинроқ уларга Мавритания, Комор ороллари қўшилган, Иордания эса Қатардаги элчихонаси даражасини пасайтирганди. Бир қатор давлатлар Қатарга қарши чоралар кўришларини, жумладан денгиз ва авиа алоқани тўхтатишлари, Қатар дипломатлари ва фуқароларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишларини маълум қилганлар.
7 июнда Сенегал Қатардан ўз элчисини чақиртириб олишини маълум қилган. Қатар сиёсатини Габон танқид қилиб чиққан. Доҳада бу ҳаракатлар ўринсиз, унга қўйилаётган айбловлар эса асоссиз деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
18:02 / 19.12.2024
Қатарда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчининг автомобили йўқ қилинди
16:14 / 17.12.2024
Мирзиёев Қатар амири билан стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
19:01 / 19.11.2024