Жаҳон | 15:11 / 10.06.2017
19413
1 дақиқада ўқилади
Россия Қатар билан боғлиқ вазиятдан жиддий ташвишда
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Қатар билан боғлиқ вазият хавотирга сабаб бўлмоқда.
Бу ҳақда вазир Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ал Таний билан музокаралардан аввал айтиб ўтди.
«Албатта, муҳокама этиладиган масалалар орасида араб дунёсида вазиятнинг кескинлашиши ҳам бор. Баъзи араб давлатларининг Қатар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ташвиш билан қарши олдик», - дея Лавровнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Аввалроқ Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА, Миср, Яман, Ливия, Мальдив, Мавритания, Маврикий ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларни узишгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
11:34 / 26.12.2024
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
11:27 / 26.12.2024
Россияда фуқаролар пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
10:30 / 26.12.2024