Ўзбекистон | 16:30 / 12.06.2017
31253
1 дақиқада ўқилади

Тошкент кимё-технология институтига янги ректор тайинланди

Тошкент кимё-технология институтида (ТКТИ) янги ректор иш бошлади.

Манба берган маълумотга кўра, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қарорига кўра, Шуҳрат Аҳматжонович Муталов институтга ректор этиб тайинланган.

Фото: «TCTI.uz»

Муталов бунга қадар институтда ректорнинг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

У узоқ йиллар институтга раҳбарлик қилган Садриддин Маҳаммадинович Туробжонов ўрнида иш бошлаган.

Бундан олдинроқ Туробжонов Тошкент давлат техника университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида маълум қилинганди.

Мавзуга оид