Ўзбекистон | 00:00 / 16.06.2017
9677
2 дақиқада ўқилади

Президент: “Динимиз тарихи бўйича бошлаган ишларимизни давом эттиришимиз керак”

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб виждон эркинлигини таъминлаш масаласига устувор аҳамият берилди. Жумладан, муқаддас динимиз, миллий қадриятларимизни, буюк азиз-авлиёларимизнинг хотираси, меросини тиклаш, қадамжоларини обод қилиш бўйича жуда кўп иш қилинди ва қилинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда сўз юритди.

"Қиёслаш учун фақатгина баъзи бир мисолларни келтирмоқчиман, - деди Ўзбекистон Президенти. - Агар собиқ мустабид тузум даврида юртимизда 80 га яқин масжид фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 2042 тани ташкил этмоқда. 

Ўша қарамлик йилларида Ўзбекистонда саноқли кишиларгина ҳаж қилиш имкониятига эга бўлган эди, холос. Мустақиллик йилларида эса ҳар йили 5 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж зиёратига бориб келади. Жорий йилда 7200 нафар фуқароларимиз муборак ҳаж сафарини амалга ошириш имконига эга бўлишди.

Бунинг учун барчамиз Оллоҳга шукрона келтириб, сиз, муҳтарам уламолар, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан бирга динимиз тарихи, буюк алломалар ва азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошлаган ишларимизни давом эттиришимиз керак".

Мавзуга оид