Жаҳон | 14:45 / 18.06.2017
6770
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг Истанбулдаги консуллиги шаҳарда теракт хавфи ошишидан огоҳлантирди
Американинг Истанбулдаги консуллиги шаҳардаги терактлар хавфи ошишидан огоҳлантирувчи баёнот билан чиқди. Бу ҳақида элчихона сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, АҚШ фуқаролари Истанбулнинг ишбилармон қисми - Шишли ва Медижийекёй туманларида ўта ҳушёр бўлишлари зарур.
"Қўшма Штатларнинг Истанбулдаги бош консуллиги Шишли ва Медижийекёй туманларида хавфсизликка таҳдиднинг ҳатто террор хавфигача ошишидан огоҳлантиради. Огоҳлантириш айниқса Шишли туманидаги Оғаўғли кўчасига тааллуқли", - дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 10 июнида АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси қиролликдаги эҳтимолий террорчи ҳужумлар ҳақида огоҳлантирганди.