Жамият | 15:15 / 18.06.2017
41100
1 дақиқада ўқилади

Видео: Коста-Рика президенти интервью вақтида арини еб юборди

Коста-Рика президенти Луис Гильермо Солиснинг оғзига журналистлар билан суҳбати вақтида тасодифан ҳашорат кириб кетди. Бу ҳолат тасвирлари интернетда тарқалган.

Кадрларда кўриш мумкинки, гапириб турган президентнинг оғзи яқинида учаётган ҳашорат унинг оғзига учиб киради (бу вақтда сиёсатчи журналистлар билан мамлакат жанубидаги бетон заводи очилиши хусусида сўзлашаётганди). 

Давлат раҳбари бу ноқулай вазиятдан юмор билан чиқиб кетган.

«Мен уни еб қўйдим. Мен арини ямлаб юбордим. Бунақаси ҳар куни ҳам бўлавермайди. <…> Ҳақиқий оқсил», — деган Коста-Рика президенти камерага қарата кулиб ва шундан сўнг идишдан сув ича бошлаган.

Мавзуга оид