Ўзбекистон | 21:00 / 20.06.2017
72568
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Президентининг 20 июндаги фармони билан Ином Мажидов олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар берган.
Ином Мажидов 2016 йил сентябрдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унгача эса ОЎМТВ олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
У бугундан Давлат бошқаруви академияси ректори этиб тайинланган Рустам Қосимов ўрнида иш бошлайди.