Иқтисодиёт | 17:39 / 21.06.2017
36841
1 дақиқада ўқилади
Марказий банк раиси ўринбосари тайинланди
«Халқ банки» раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Атабаев Президент фармони билан Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Июнь ойи бошида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротовга Темур Ишметов биринчи ўринбосар этиб тайинланган, аввалги раис Файзулла Муллажоновнинг биринчи ўринбосари Саидкамол Саидкаримович Хўжаев эса янги раис ўринбосарига айланганди.
Кейинроқ Марказий банк раисининг икки ўринбосари, Шоҳруҳ Шораҳимович Шоаҳмедов ва Шерзод Йўлдошевич Ҳожимуратов лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид
17:46
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024