Спорт | 10:18 / 25.06.2017
54326
1 дақиқада ўқилади

Федор Емельяненко Bellator’даги илк жангини ютқазди

Россиялик яккакураш жангчиси Федор Емельяненко Bellator 180 мусобақаси доирасида америкалик Мэтт Митрионга мағлуб бўлди.

Нью-Йоркда ўтган жанг 2 дақиқага ҳам бормади. Икки спортчи бир-бирига кучли зарба бергандан кейин йиқилиб тушишган, бироқ америкалик тезда ўзини ўнглаб олиб, ҳали ўрнидан туриб улгурмаган Емельяненкога зарбалар тушира кетган. Ҳакам россиялик бир нечта оғир зарбани ўтказиб юборгандан кейин жангни тўхтатишга қарор қилган.

Бу жанг февралда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ жангга бир неча соат қолганда америкалик буйрагида тош борлигига гумон билан шифохонага ётқазилган ва жанг кейинга қолдирилганди.

Бу мағлубият Емельяненконинг Bellator мусобақасидаги биринчи ва фаолиятидаги бешинчи мағлубияти бўлди.

Мавзуга оид