Фан-техника | 19:05 / 30.06.2017
3797
2 дақиқада ўқилади

Twitter сохта янгиликларга қарши курашиш усулларини изламоқда

Фото: Michael Nagle/Bloomberg News

Twitter микроблоглар тармоғи фойдаланувчиларга ишончсиз, нотўғри ёки зарарли маълумотни белгилаш имконини берувчи функциянинг қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақида компаниядаги икки манбасига асосланиб, Washington Post хабар берди. Маълум бўлишича, функция ҳозир тест синови босқичида. 

Twitter ўз платформасида тарқалаётган сохта янгиликлар туфайли кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, экстремистлар микроблоглар тармоғидан жалб қилиш қуроли сифатида фойдаланмоқда. 

"Президентлик сайловларидан кейин, танқидчилар ва тадқиқотчилар ижтимоий тармоқларнинг оммавий дебатларга салбий таъсирига ишора қилган бир вақтда бу муаммолар янада долзарб аҳамият касб эта бошлади", - дейилади хабарда. 

Pew тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровнома маълумотларига кўра, АҚШ катта ёшли аҳолисининг учдан икки қисми ижтимоий тармоқларда тарқалган сохта янгиликлар "катта чалкашликлар"ни юзага келтирганини таъкидлашмоқда.

Twitter матбуот котиби Эмили Хорннинг айтишича, компаниянинг бу функцияни ишга тушириш бўйича жорий режалари йўқ. "Бу опция ҳозир синовдан ўтказилмоқдами?" деган саволга Хрон жавоб бермади. У Twitter ўз ресурслари ва персоналини кенгайтираётганини қўшимча қилди, лекин тафсилотларга тўхталишдан бош тортди.

Мавзуга оид