Жаҳон | 18:54 / 01.07.2017
18971
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги энг йирик ҳарбий кемалардан бири Исроил портига келди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг George H. W. Bush авиаташувчиси Исроилнинг Хайфа портига келди, деб хабар бермоқда Jerusalem Post.
Нашрнинг таъкидлашича, авиаташувчи порт ёнида лангар ташлаган, сабаби ўз ҳажмлари туфайли унинг ўзида тўхтай олмайди. Кема Исроилда тўрт кун давомида қолиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, авиаташувчи, газета маълумотларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашда иштирок этган.
George H. W. Bush авиаташувчиси дунёдаги энг йирик ҳарбий кемалардан бири бўлиб, унинг экипажи 6 минг кишидан кўпроқни ташкил этади. Кема қиймати 4,5 млрд долларга баҳоланган.