Спорт | 11:40 / 03.07.2017
44592
2 дақиқада ўқилади

Яна бир ўзбекистонлик футболчи Россия чемпионатига ўтиши кутилмоқда

Россия премьер-лигаси жамоаси ўзбекистонлик футболчилардан бирини ўз сафига қўшиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда ўзбек футболидаги таниқли шахслардан бири, ОФК собиқ комиссари Алишер Никимбаевга асосланиб, «Трибуна» хабар ёзган.

«Тез орада РФПЛда тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчилар сони яна битта кўпаяди. Камтаргина клуб. Лекин шу ҳам футболчимизга трамплин вазифаси ўташи керак. Янгиликни кутинг», деб ёзади Никимбаев.

Никимбаев айнан қайси футболчи қайси жамоага ўтиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирган.

Маълумотларга кўра, гап «Бунёдкор» футболчиси ҳақида кетмоқда. Олдинроқ «қалдирғочлар» вакили Достон Ҳамдамов ва Элдор Шомуродов Россияда кўрикдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳамдамов «Ахмат» (собиқ «Терек»), Шомуродов эса ЦСКА кўригида бўлиб қайтганди.

Маълумот учун, айни вақтда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи Виталий Денисов («Локомотив») ва Вадим Афонин («Анжи») Россия премьер-лигасида тўп суриб келмоқда.

Мавзуга оид