Арзон авиачипталарни қўлга киритиш усуллари маълум қилинди
Британиянинг Daily Star газетаси арзон авиачипта олишнинг баъзи усуллари ҳақида маълум қилди. Мақола 3 июль, душанба куни чоп этилди.
Журналистлар, хусусан, энг фойдали таклифларни топишга ёрдам берувчи SkyScanner ёки Opodo каби авиачипталарни қидириш сервисларидан фойдаланишни тавсия қилишади. Бироқ бунда браузерни инкогнито режимига ўтказган яхши, шунда фойдаланувчи томонидан аввал кирилган сайтлар ҳақидаги маълумот сақланиб қолмайди.
Гап шундаки, туристик порталлар cookies файлларини қўллашлари мумкин. Улар маълум бир инсон муайян сайтларга неча марта кирганини белгилайди. Агар фойдаланувчи томонидан сервис маълумотларига кучли қизиқиш билдирилса, унга қидирув сервисида фақат қиммат чипталар бўйича маълумотлар кўрсатиладиган қилиб созланади.
Учинчи усул - парвозни турпакет таркибида банд қилиш, чунки шундай ҳолларда саёҳат арзонроққа тушади. Шунингдек парвозга бир неча соат қолганда ҳам чипталарга буюртма бериш мумкин. Рейсга оз вақт қолганда авиакомпаниялар мижозларни жалб қилиш ва лайнерларни тўлдириш мақсадида нархларни пасайтириши мумкин.
Арзон чипталар учун ёзги саёҳатлардан тийилиб, ҳордиқни августнинг охири - сентябрнинг бошига режалаштириш мумкин. Шунингдек туристларга саналарга эътиборли бўлиш тавсия қилинади: масалан, кўпинча ҳафта ўртасидаги парвоз чиптаси дам олиш кунларидагиларига нисбатан арзонроқ бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, дам олиш жойининг танловига ўйлаб ёндашиш керак. Сайёҳлар орасида у қадар машҳур бўлмаган саёҳатлар талаб катта бўлган йўналишларга нисбатан, қоидага кўра, анча арзон бўлади.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:00 / 09.10.2024
Америкалик аёл бор мулкини сотиб, орзусидаги саёҳатга чипта олганди. Аммо унга кемага чиқиш тақиқланди
16:26 / 08.10.2024