Жаҳон | 16:40 / 12.07.2017
6377
2 дақиқада ўқилади

Йилдирим: Исёнчиларнинг террорчилардан фарқи йўқ

Фото: Anadolu

Туркияда 2016 йилнинг 15-16 июль кунларида давлат тўнтаришига уриниш воқеасининг бир йиллигига бағишланган тадбирлар уюштирилмоқда.

12 июль куни ўтказилган халқаро конференцияда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим чиқиш қилди.

«Умид қиламанки, 2016 йил июли воқеаларидан кейин туғилган болалар бундай кунни (Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари уюштирган давлат тўнтаришига уриниш) кўришмайди», деди Йилдирим.

«15 июль воқеалари – Туркия тарихидаги энг манфур давлат тўнтаришига уриниш бўлди», - деди ҳукумат раҳбари. У исёнчиларни ҳам террорчилар каби яхши ва ёмон исёнчиларга ажратиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

«Ҳеч бир давлат ўз сиёсатига қарши чиқувчилар билан келиша олмайди. Бу умум томонидан қабул қилинган факт», - дея қайд этган бош вазир.

Туркия бош вазири хоинлар судга келтирилиши ва жазосини олишини таъкидлаган.

«Исёнчилар юзидаги айбсизлик ниқоби жамоатчиликни чалғитмаслиги керак. Парламентни бомбалаганлар, махсус хизматнинг 53 жангчисини ўлдирганлар жавобгарликдан қутулиб қолмаслиги керак», - дея ваъда берган Йилдирим.

Мавзуга оид