Спорт | 20:05 / 20.07.2017
19157
1 дақиқада ўқилади

«Динамо» Киевда ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

«Насаф» клуби яримҳимоячиси Азиз Ғаниевга Киевнинг «Динамо» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

«Тўғрисини айтсам, яқинда ҳам Азиз Ғаниев масаласи бўйича «Динамо» Киевдан қўнғироқ қилишди. Улар ҳамон футболчимизга қизиқмоқда ва биздан уни қўйиб юборишимизни сўрамоқда. Лекин ҳозирча бу мавзу биз учун ёпиқ, чунки иккинчи давра ўйинлари яқинлашиб қолди ва Ғаниев ўзимизга ҳам керак», дея Бердиевдан иқтибос келтиради «ФЭ».

Эслатиб ўтамиз, бир мунча вақт муқаддам 19 ёшли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчисига Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мавзуга оид