Ўзбекистон | 11:21 / 22.07.2017
14672
2 дақиқада ўқилади

“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди

Фото: Fvv.uz

21 июль куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган “Яллама” чегара-божхона постида “Республика худудига четдан ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши хавфини олдини олиш ва бартараф этишда пост ходимлари ҳамда ФВДТнинг Тошкент вилоят қуйи тизими мутасадди хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 2017 йил 20 июнь куни тасдиқланган “Республика ҳудудига четдан ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ҳамда республика ҳудудидаги мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режаси”га асосан бўлиб ўтди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, машқни ташкил этиш ва ўтказишдан асосий мақсад – четдан ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирларни бажаришга масъул бўлган ФВДТ тегишли хизматларининг раҳбар органлари, куч ва воситаларида ҳаракатланиш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш ва уни мустаҳкамлаш, хизматлараро ҳамкорликни янада кучайтириш ва такомиллаштириш деб белгиланди.

Мазкур тадбирга ФВВ, ССВ, ИИВ, ДБҚ, МХХ ДЧҚҚ ва Давлат ветеринария қўмитаси мутахассисларидан жами 224 киши ва 21 та махсус техникалар жалб қилинди.

Махсус-тактик ўқув машқи иштирокчилари ҳаракатларини Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев кузатиб борди.

Ўтказилган тадбир жалб қилинган хизматларнинг ўта хавфли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлигини ошириш билан бир вақтда, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид