Жаҳон | 10:15 / 23.07.2017
11278
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди

Сурия армияси ва кўнгилли ҳарбийлардан иборат отрядлар ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб, Фрот дарёсининг жанубий қирғоғини эгаллади. Бу ҳақда Al Masdar агентлиги хабар тарқатди.

Юриш давомида Сабхави газ конлари жойлашган Дахиль ва Эс-Сабхи қишлоқлари озод этилган. Шу тариқа, суриялик ҳарбийлар ИШИД назоратида бўлиб турган, Фротнинг ўнг қирғоғида жойлашган Дайр-эз-Зор шаҳрига томон ҳаракат бошлаши мумкин бўлди.

Ўтган ҳафтада Сурия армияси Раққа жанубида газ конлари жойлашган ҳудудларни, Эл-Халаа ва Замлани ИШИДдан қайтариб олганди. Сурия армияси ҳарбий амалиётлар доирасида  Ал-Фаҳд ҳудудида жойлашган нефть қудуқлари устидан назорат ўрнатган.

Мавзуга оид