Ўзбекистон | 18:15 / 28.07.2017
28897
2 дақиқада ўқилади

Давлат геология қўмитаси раиси ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўзгарди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Кун.uz»га маълум қилди.

Исломов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2007 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Маъдан ва номаъдан фойдали қазилмалар геологияси ва қидириб чамалаш бўйича магистр.

У 2002 йилдан 2008 йилгача «Апартак» тоғ-маъдан ОАЖда, «Регионал геология» ОАЖда техник, техник-геолог вазифаларида ишлаган, 2008 йилдан 2010 йил августига қадар «Нодир ва рангли металлар геологияси» ДКда иккинчи тоифали геолог, етакчи геолог, нодир ва рангли металлар геологияси бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2010—2015 йилларда — «Давгеологахборот» ДК директори, 2015—2016 йилларда —  Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти директори сифатида фаолият кўрсатган. У шу кунга қадар қўмита раиси биринчи ўринбосари эди.

Бобур Исломов янги лавозимда 2010 йилдан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келган Илҳомбой Тўрамуродов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид