Жаҳон | 13:01 / 29.07.2017
12715
1 дақиқада ўқилади
Австралия Шимолий Корея туфайли Хитойга баёнот билан чиқди
Австралия ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан қитъалараро баллистик ракетанинг учирилишини қоралади.
«Австралия минтақада КХДР хатти-ҳаракати ва сиёсати сабаб пайдо бўлаётган таҳдидга керакли жавоб бўлган ҳимоя чоралари амалга оширилаётганини қўллайди. Минтақада босимнинг кескинлашишига КХДР режими масъулдир», - дейилади Австралия ТИВ сайтидаги баёнотда.
Шунингдек, Австралия Хитойни КХДРга босим кўрсатишга чақирди. Маълум қилинишича, шу орқали Пхеньянни келажакда шундай синовни ўтказмасликка кўндириш мумкин экан.
Аввалроқ Япония ва АҚШ КХДРга босимни кучайтириш ниятида экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:55 / 26.12.2024
Австралияда мактаб битирувчиларига атом сувости кемасидан иш таклиф қилинмоқда
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024