Ўзбекистон | 13:01 / 31.07.2017
10006
2 дақиқада ўқилади

Парламент муҳокамалари биринчи марта тўғридан-тўғри эфирга узатилди

Фото: Fotolia

Мамлакат Президенти шу йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида қонун лойиҳалари бўйича муҳокама жараёнларини, парламент назоратига оид тадбирларни, фракциялар ўртасида бўлаётган баҳс-мунозараларни, жонли тарзда, керак бўлса, тўғридан-тўғри фуқароларга етказиш лозимлигини таъкидлаган эди. 

Бугун “Ўзбекистон” телеканалида қуйи палатанинг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган мажлиси илк бора тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мажлис кун тартибидан 20 дан ортиқ масалалар хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўта муҳим ўрин тутадиган қонун лойиҳалари ўрин олган бўлиб, бундан аввал ҳар бир масала палата қўмиталарида ва сиёсий партиялар фракцияларида дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, фракциялар позициялари шакллантирилган эди.  Фуқаролар парламентдаги муҳокамалар ва баҳс мунозараларга тўғридан-тўғри  гувоҳ бўлди.

Депутатлар кун тартибидаги иккита янги қонун лойиҳасини, яъни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги (маърузачи Акмал Саидов, қўмита раиси) ҳамда “Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Расул Кушербаев, депутат)Ўзбекистон Республикаси қонунини депутатлар ва ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли ташкилот масъуллари билан биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Ялпи мажлиснинг муҳим жиҳати - унда илк маротаба муҳокамаларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари ва ёшлари иштирок этди. 

Аввалроқ ОАВда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид