Фан-техника | 21:53 / 04.08.2017
22679
2 дақиқада ўқилади

Машинанинг орқа ўриндиғидагилар нима учун хавфсизлик камарини тақишлари керак (видео)

Фото: motor.ru

АҚШнинг Йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) машинанинг орқа ўриндиқларида хавфсизлик камарини қўллаш мавзусига тадқиқот ўтказди. АҚШда ўтказилган сўровноманинг кўрсатишича, одамлардан учдан бир қисми орқа ўриндиқларда хавфсизлик камарларини тақмас эканлар. Шу сабабли IIHS краш-тест ўтказди.

Экспертлар сўровномаси 18 ёшдан катта ва яқин орада автомобилларнинг орқа ўриндиғида юрган 1172 кишини қамраб олди. Улардан 91 фоизи олди ўриндиқларда ҳамиша хавфсизлик камаридан фойдаланишларини, бироқ 72 фоизгинаси орқа ўриндиқларда улардан фойдаланишларини маълум қилганлар.  

Шу билан бирга одамлар хавфсизлик камарини инобатга олмайдиган бир неча сабаб ажратилган. Булар орасида орқа ўриндиқларда ўтириш хавфсизроқ эканлигига ишонч, оддий эсдан чиқариш ва хавфсизлик камарини топиш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. 

IIHS’нинг янги ролигида соатига 36 мил тезликда олд томон билан урилиш имитацияси кўрсатилган. Бунда ҳайдовчи ўриндиғидаги манекенда хавфсизлик камари тақилган, орқа ўриндиқдаги "йўловчи"да эса тақилмаган бўлган.

IIHS маълумотларига кўра, 2015 йилда хавфсизлик камари авриялардан кейин 13 941 кишининг ҳаётини сақлаб қолган. Агар барча одамлар хавфсизлик камарини таққанларида бу яна 2800 кишининг ҳаётини сақлаб қолган бўларди. Пикап, йўлтанламас ва вэнлар борасида хавфсизлик камаридан фойдаланиш ўлимга олиб келувчи жароҳатлар олиш хатарини 60 фоизга, енгил автомобилларда эса 45 фоизга камайтиради.

Мавзуга оид